Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилади

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Хитой ТИВ Консуллик департаментининг Виза сиёсати ва ишлари бошқармаси директори Сон Шию билан консуллик-ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, музокаралар чоғида Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон—Хитой ўртасидаги соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.

Музокаралар чоғида, Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.

Ўзбекистон томони учун келгусида ҳам консуллик – ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири хорижий давлатлар билан виза тартибини янада эркинлаштириш, хусусан, виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувларга эришиш ҳисобланиши айтиб ўтилди.

Қарорлар