Хитойда кимё заводида портлаш юз берди
Шанхун вилоятининг Веифанг шаҳрида жойлашган Shandong Youdao Chemical компаниясига қарашли кимё заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Портлаш оқибатида катта қора ва тўқ сариқ тутун кўтарилган. Ёнғин тезда назорат остига олиниши учун 230 дан ортиқ ёнғин ўчириш ходимлари ва 55 та фавқулодда хизмат транспорт воситалари сафарга юборилган.
Маҳаллий шифохона портлашда жароҳат олган беморларни қабул қилиб даволаётганини маълум қилган, аммо қурбонлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.
Қайд қилишича, портлаш натижасида атрофдаги биноларнинг ойналари синиб, кўплаб аҳоли мулки зарар кўрган. Веифанг Экологик муҳит бошқармаси ҳодиса жойида атроф-муҳитга зарар етказилганини аниқлаш учун тестлар олиб бормоқда. Ҳудуддаги аҳолига юз ниқоблари тақиш тавсия қилинган.