Хитойда ресторан ёниб кетиши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Ляонин провинциясидаги ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ёнғин Ляоян шаҳар округи Байта туманидаги ресторанлардан бирида содир бўлган.

ХХР раиси Си Сзинпин ёнғинни «ўта ҳушёр торттирувчи сабоқ» деб атади, шунингдек, расмийлардан ҳодиса сабабини аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни сўради.

Жаҳон