Хитойда оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар Ўзбекистонга қайтарилди

Хитойда вақтинча истиқомат қилиши давомида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган 11 нафар ўзбекистонлик хотин-қиз ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, бу Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси дипломатларининг Хитой томони билан олиб борган музокаралари натижасида амалга оширилади. Фуқароларга элчихона томонидан консуллик–ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг барчаси Хитой томони ва Uzbekistan Airways’нинг Пекиндаги ваколатхонаси билан мувофиқлаштирилган ҳолда Пекин—Тошкент йўналишида 22 декабрь куни Ўзбекистонга етиб келди.

Хитойнинг соҳага алоқадор вазирлик ва идоралари билан яқин ишчи ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бундан кейин ҳам ушбу мамлакатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қоладиган ватандошларга сифатли ҳуқуқий ёрдам ва тезкор консуллик хизматлари кўрсатиш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар давом эттирилади.

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 120 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Ҳодисалар