Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кун визасиз режим жорий этади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван I билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида ташқи ишлар вазири ўз саҳифасида маълум қилди.
Ташқи ишлар вазирлари фуқароларга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзолади.
Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.