Ўзбекистон хўжалик уруғларини МДҲ давлатларига етказиб беришга келишиб олди

Давлатлар ўртасида етказиб беришни назарда тутувчи янги битим лойиҳаси маъқулланди

Ўзбекистон 2027–2028 йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини давлатлараро етказиб бериш бўйича аниқ амалий механизмларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Туркманистонда ўтаётган МДҲ давлатларининг уруғчилик бўйича йиғилишида келишиб олинди.

Бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон делегациясига Президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев бошчилик қилди. Унда селекция навлари ва дурагайлари, доривор ўсимликлар, мева-резавор экинлар ҳамда узум уруғларини давлатлар ўртасида етказиб беришни назарда тутувчи янги битим лойиҳаси маъқулланди.

Икки томонлама учрашувларда Ўзбекистоннинг уруғчилик соҳасидаги салоҳиятини ошириш, халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда «Uzbek Seeds» миллий бренди остида маҳаллий уруғлик материаллари экспортини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон