Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими ходими пора олаётганда ушланди

Янгиариқда ер ажратиш эвазига пора олган қишлоқ хўжалиги бўлими ходимига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Қайд қилинишича, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходими 29 гектар ер майдонини 49 йилга ижарага расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан $4 минг талаб қилгани аниқланди. У ер «Хоразм давлат ўрмон хўжалиги» балансида бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у $3,9 минг ва 1,297 минг сўмни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Хоразм