Германияда 400 нафар полициячи экстремизмга алоқадорликда гумон қилинмоқда

Германиянинг турли федерал штатларида 400 нафар полициячига нисбатан интизомий текширувлар ўтказилмоқда, деб ёзади «ТАСС».

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўнг қанот экстремистик қарашларга эга ва фитна назариясига ишонганликда гумон қилинмоқда.

Конституцияга таянмайдиган, аксинча, экстремистик қарашларга эга бўлган полициячилар демократия ва қонун устуворлигига катта хавф туғдиради, деди Шимолий Рейн-Вестфалия ички ишлар вазири Герберт Ройль.

Германия Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил учун маълумотлари шуни кўрсатадики, уч йил давомида 327 полициячи ўнг экстремизм ёки Рейх фуқаролари ҳаракати билан аниқ алоқалари туфайли жиноий жавобгарликка тортилган.

Янгиликлар