Аргентина кетма-кет иккинчи марта Америка Кубогини қўлга киритди
Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги-2024 финалида Колумбияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб ғалаба кубогини қўлга киритди.
Ягона гол 112-дақиқада киритилди. Унинг муаллифи аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина кетма-кет иккинчи ва тарихда 16 марта Америка Кубогини қўлга киритди. Бу янги рекорддир, бунгача Уругвай турнирда 15 та ғалабага эришган.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жароҳати туфайли ўйинни якунлай олмади ва ўйиннинг 66-дақиқасида алмаштирилди.
Бронза медали Канадани пенальтилар серийасида мағлуб этган Уругвай терма жамоасига насиб этди.