Андижонда зилзила бўлди

Бугун, 14 март куни Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маҳаллий вақт билан соат 09:49 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази Тошкентдан 259 км жанубий-шарқда, Андижон вилоятининг Асака туманида жойлашган. Зилзила координаталари: 40,6 градус шимолий кенглик; 72,17 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Асака туманида 2-3 балл, 8 км.
  • Шаҳриҳон туманида 2 балл, 13 км.
  • Марҳамат туманида 2 балл, 14 км.
  • Қува туманида 2 балл, 15 км.
  • Олтинкўл туманида 2 балл, 19 км.

Янгиликлар