Ўзбекистоннинг қатор вилоятлари кучли ёмғир ва шамол сабаб электр таъминотисиз қолди
Энергетика вазирлиги кучли ёмғир ва шамол сабаб Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакат бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда.
Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.
Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, — дейилади хабарда.