Тошкентда 80 дан ортиқ фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб алдаб кетган аёл қамалди
Тошкентда бир нечта фуқаролар номига техника маҳсулотларини кредит эвазига харид қилган 1986 йилда туғилган аёл, 1995 ва 1996 йилда туғилган шериклари билан суд қилиндисуд қилинди.
Аниқланишича, пулга муҳтож бўлган фуқаролар маиший техникаларни кредит эвазига ўзларининг номига судланувчилар учун олиб беришлари эвазига 300 минг сўмдан пул олган.
80 дан ортиқ фуқароларни чув туширган ушбу аёл бундан аввал ҳам 12 маротаба судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.
«Фуқароларнинг номига кредит олиш билан шуғулланганман. Жиноят содир этганимни тан оламан. Мен билан бирга судланаётган 2 нафар эркакларни менинг шерикларим эмаслигини ҳам айтдим», — деди судланувчи аёл.
Суд ҳукмига кўра аёлга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Икки нафар судланувчи йигитларга эса 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.