Тошкентда пора олган ўқитувчи аёл 2 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди пора олган ўқитувчига ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида ҳабар берилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь ойида Сергели тумани мактаблардан бирида ишлаган аёл ҳудди шу мактабда бошқа фуқарони юқори лавозимга ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.
Шунча йиллик педагоглик фаолиятимда бу каби ҳолат биринчи марта юз бераётгани, бу ишга ўзим тушунмаган ҳолда аралашиб қолганимни эътиборга олишларингизни сўрайман. Мен билан ҳеч қачон бундай вазият содир бўлмаган, бу биринчи ва охиргиси. Минг афсусдаман, сизлардан узр сўрайман», — дейди пора олган ўқитувчи.
Суд ҳукмига кўра, у жиноят содир этишда айбдор деб топилиб, бир муддатга давлат таълим муассасаларида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йилу 1 ой муддатга қамалди.





