Фарғонали эркак касал қиз учун сохта хайрия ҳисоб рақами очиб пулларни ўғирлаб кетди

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистонда яшовчи бир аёлнинг касал қизини номаълум шахс суратга олган. Кейинчалик фирибгар ижтимоий тармоқларда қизчанинг суратини тарқатиб, даволаниш учун маблағ йиғиш мақсадида эълон чиқарган, — деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази.

Тезкор-қидирув хизматининг, киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарни аниқлаш ишлари олиб борилган. Натижада ҳисоб рақамни Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро очгани маълум бўлган.

Унга нисбатан 168-модда 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчи 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Янгиликлар