Ҳиндистон хусусий шифохонаcида ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди
Уттар-Прадешнинг Ғозиобод туманидаги Каушамби шаҳридаги хусусий шифохонада 45 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Deccan HerardRead» хабар беради.
Касалхона расмийларига кўра, 45 ёшли аёл 25 май куни жигар трансплантацияси учун касалхонага ётқизилган. Аёлнинг эри ва ўғли у билан бирга клиникада бўлган.
Марҳум аёлнинг эри жигар трансплантацияси учун донор бўлган эди, – деди Ҳиндистон полицияси комиссари ёрдамчиси Кумар Сингх.
Марҳумнинг турмуш ўртоғининг айтишича, 11 июнь куни тушдан кейин хотини ҳаммомга кетган. Аёл узоқ вақтдан кейин чиқмагани учун у шифохона ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Шундан сўнг клиника хавфсизлик ходимлари воқеа жойига полицияни чақирган. Полиция ҳодимларининг ҳабар беришича, аёл ўзини сочиққа осиб ўлдирган.
Ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.




