Байрам кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 8-14 апрель кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.
Эртага 9 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати 15-20 даражагача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20 даражагача пасаяди.
10-11 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна 22-27 даражагача, жанубда 30 даражагача кўтарилади.
12-14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража, кундуз кунлари 18-23 даража бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Тоғли ҳудудларда 9 ва 12-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда 9 апрелда эрталаб ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 16-18 даража бўлади.
10-11 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража бўлади.
12 апрелда куннинг иккинчи ярмида ва 13-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 18-23 даража бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража бўлади.