Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланди

 

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров мамлакатда оммавий тадбирлар ўтказишга болаларни жалб қилишни тақиқлаш бўйича топшириқ берди. У Вазирлар Маҳкамаси аппарати йиғилишида шундай кўрсатма берган.

2 май куни республиканинг Сузоқ вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтаётган жойда юк машинаси болаларни уриб юборган эди. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у машинани тарк этган ва унинг қандай ҳаракатлана бошлаганини сезмай қолган. Кейин эса унинг ортидан етиб олишга ва тўхтатишга улгурмаган. Оқибатда транспорт воситаси болаларни уриб юборган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган, аммо кейинчалик уй қамоғи шарти билан қўйиб юборилган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодисада 32 нафар бола жароҳат олган.

Янгиликлар