Тошкент Ботаника боғида ёнғин содир бўлди

Маълум бўлишича, боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Хабарга кўра, 16 май куни соат 11:55 да Юнусобод туманида жойлашган Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган.

Қайд этилишича, ёнғин вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинган.

Таъкидланишича, ёнғиндан жабрланганлар йўқ.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Янгиликлар