Сирдарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Буронов Шуҳрат Ҳусанович Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: uznews.uz
Хабарга кўра, бу лавозимда Буронов Шуҳрат Мавлянов Шавкат Тахировичнинг ўрнини эгаллади.
Таъкидланишича, Шуҳрат Буронов бугунга қадар Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.