Ўзбекистонда май ойида қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Май ойида 58 дона автобус ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг май ойида 58 дона автобус ишлаб чиқарилган.

Таъкидланишича, январь-май ойларида жами 323 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,9 фоизга камайган.

Шунингдек, ишлаб чиқарилган автобуслар сони:

  • 2019 йил январь-май – 762 та;
  • 2020 йил январь-май – 448 та;
  • 2021 йил январь-май – 323 та.

Янгиликлар