Давлат томонидан учта меҳмонхонага субсидия берилди

8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов уч меҳмонхона раҳбариятига субсидия сертификатларини топширди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати TezNews’га хабар қилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Хабар берилишча, Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида:

  • «Gabrielle Invest» МЧЖга Тошкент шаҳрида 50 хонали 3 юлдуз тоифасидаги жойлаштириш воситасини қуриб фойдаланишга топширганлиги учун 2 миллиард сўм;
  • «Regal Stay Hotel» МЧЖга Тошкент шаҳрида 74 хонали 3 юлдуз тоифасидаги жойлаштириш воситасини қуриб фойдаланишга топширгани учун 2 миллиард 960 миллион сўм;
  • «Avesta Technologies» МЧЖга «Courtyard by Marriot» бренди остида Тошкент шаҳрида 131 хонали 4 юлдуз тоифасидаги жойлаштириш воситасини қуриб фойдаланишга топширганлиги учун 8 миллиард 515 миллион сўм миқдорида давлат томонидан субсидиялар ажратилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, «Avesta Technologies» МЧЖга «Courtyard by Marriot» бренди остида Тошкент шаҳрида 131 хонали 4 юлдуз тоифасидаги жойлаштириш воситасини қуриб фойдаланишга топширганлиги учун 52 400 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилган.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушбу субсидия юқоридаги қарор доирасида ташкилотларни қисман молиялаштиришнинг 4 юлдузли тоифага эга бўлган дастлабки 30 меҳмонхона — ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида амалга оширилади.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Янгиликлар