Тошкентдаги энг йирик савдо-кўнгилочар маркази — Depo Mall’нинг очилиши қандай ўтади

13 ва 14 ноябр кунлари DEPO Mall ўз эшикларини пойтахт ахолиси ва мехмонлари учун расман очади.

Байрамона очилиш муносабати билан тадбирлар 2 кун давом этади ва мехмонларнинг яйраб дам олишлари, хамда ташриф буюрувчиларни савдо-кўнгилочар маркази билан батафсил таништиришга йўналтирилади. Шу куни хохловчилар қувноқ дастурларда, танловларда, ютуқли ўйинларда иштирок этишлари, кўплаб ютуқ ва совғаларга эга бўлишлари, энг қизиғи — савдо-кўнгилочар марказини қуш парвози баландлигидан хаво шарида кузатишлари мумкин.

Шунингдек, шоу-дастурга эстрада хонандаси Райхон, иллюзионист, мусиқий гурухлар ва рақс гурухларининг чиқишлари хам киритилган. Мусиқий кайфиятга шахарнинг машхур диджейлари жавоб беришади.

DEPO Mall — бу замонавий савдо комплексининг барча қулайликларини ўзида мужассам этган, барча шароитларга эга бўлган ва яхши ўйланган логистикага эга бўлган янги концептуал савдо-кўнгилочар маркази. Марказ Чилонзор туманида, эски 2-трамвай депоси ўрнида жойлашган.

Шопинг ишқибозларига бу ерда 150 дан ортиқ кийим-кечак, оёқ кийим, аксессуарлар, уй жихозлари, заргарлик буюмлари ва соатлар, электроника дўконлари, шунингдек, болалар буюмлари дўконлари тармоғи таклиф этилади. Ташриф буюрувчилар учун автомаркет, автосервис ва ёқилғи қуйиш шахобчаси фаолият юритадиган катта машина тўхтаб туриш жойи мавжуд.

Савдо-кўнгилочар марказида Макро супермаркетлар тармоғининг энг йирик филиали очилади. Оилавий дам олиш учун кинотеатр, болалар учун кўнгилочар хизматлар маркази — Лунапарк мавжуд бўлиб, у ерда кўплаб лабиринтлар, батутлар ва «горка»лар бўлади.

Умумий овқатланиш худудига хам алохида еътибор қаратилган, битта умумий майдонда иккита йирик франшиза: KFC ва Burger King тўқнашишади. Фуд-корт пойтахтнинг энг таниқли ва мазали брендларини таклиф этиш орқали ташриф буюрувчилар юрагини забт этади.

Бу ерга ташриф буюриш учун асосий сабаблардан бири — трамвай депоси услубида, мос атрибутлар орқали ташкил этилган ўзига хос интерьердир. Шу кунларгача сақланиб қолган Тошкентда ягона бўлган Белгия вагони асосий кириш қисмида жойлаштирилган. У тарихий объектнинг қайта туғилишининг асосий тимсоли бўлади. Шундай қилиб, «DEPO» нафақат савдо худуди, балки, маданий вақт ўтказиш жойи бўлади ва шу нарса уни классик савдо марказлари орасида икки карра жозибадорроқ бўлишига хизмат қилади.

Бу 42 минг кв. м. дан ортиқ майдон билан Тошкентдаги энг катта савдо-кўнгилочар маркази бўлади. У икки қисмдан иборат бўлади: биринчиси — савдо дўконлари, кинозаллар, кўнгилочар худудлар, иккинчиси эса — савдо кўнгилочар марказини ташкил этишнинг кейинги босқичига режалаштирилган савдо худуди.

Эслатиб ўтамиз, DEPO Mall The Tower Mall Management Group нинг лойихаларидан бири хисобланади. Компания бундан аввал Riviera Mall, Shahar Outlet, Anhor Park, Samarqand Darvoza ва Compas каби савдо ва савдо-кўнгилочар лойихаларни тақдим этган.

Бўлажак расмий очилиш маросимига ташриф буюрувчилар учун кўплаб сюрпризлар ва совғалар тайёрланмоқда. Байрамона очилиш маросимини ўтказиб юбормаслик учун ушбу мақола остидаги хаволалар орқали янгиликлар ва ўзгаришларни кузатиб боришингиз мумкин.

Instagram:@depo_mall

Facebook: @depo.mall.uz

Telegram: @depomalluz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар