Fix Price: қулай нархлардаги катта ассортимент

Ёз кириб келишига бир неча кун қолганда бир савол инсонни қийнайверади: «ҳамма керакли нарсаларни сотиб олдимми ёки жазирамага тайёргарлик кўриш учун яна бошқа бирор нарса сотиб олишим керакми?». Ахир, одатда кондиционерга эга офисда ишлаш бирданига табиатга саёҳат ёки шаҳарни айланишга алмаштирилади.

Бундай вазиятларда сиз шу ерда ва ҳозир жуда зарур бўлган бирор нарса йўқлигини тушунасиз ва шу билан бирга сиз учун «айнан ўша» маҳсулотни сотиб олишнинг асосий мезонлари арзон ва ҳамёнбоблик бўлиб қолаверади.

Fix Price — истеъмолчиларга бутун оила учун турли хил маҳсулотларни тақдим этадиган арзон нархли халқаро миқёсдаги дўконлар занжири. Бугунги кунда Fix Price ўз чегараларини кенгайтирмоқда ва агар бир неча йил аввал дўконлар фақат Россияда мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда Қозоғистон, Грузия, Беларус, Латвия, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам Fix Price’га ташриф буюришингиз мумкин.

Тошкентнинг турли туманларида, жумладан, Юнусобод, Сергели ва Яшнобод туманларида 34 та Fix Price дўкони мавжуд. Дўконларнинг махсус мўлжалланган жойлашуви туфайли сиз жуда оз вақт сарфлаб, сизга қулай бўлган ҳар қандай манзилга йўлга чиқишингиз мумкин.

Маҳсулотлар Fix Price дўконининг жавонларидан жой олишидан олдин улар босқичма-босқич сифат назорати тизимидан ўтадилар. Мутахассислар ўз мижозлари учун энг юқори сифатли маҳсулотларни танлаш учун мустақил лабораторияларда мунтазам равишда маҳсулотларни сифатини текшириб, синовдан ўтказадилар.

Fix Price ёз учун зарур нарсаларни қидириб ўнлаб дўконларга бормаслигингиз учун ўзида қуёшдан ҳимояловчи кўз ойнаклардан тортиб, шиширилган ҳалқаларга қадар энг зарур нарсаларни энг арзон нархларда тўплади:

Ёзда, ультрабинафша нурлар, қуруқ ҳаво ва чанг айнан терига кучли таъсир қиладиган вақтда, кўпчилик юзни парваришлаб намлантирувчи ҳимоя воситаларини афзал кўради. Fix Price’да ҳар қандай тери учун юз кремларининг кенг ассортименти мавжуд. Уларнинг нархи атиги 12 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, тармоқ дўконларида сиз учун мос келадиган терини ҳар қандай ифлослантирувчи моддалардан осон тозалайдиган ювиниш гелини топишингиз мумкин.


Озиқ-овқат бўлимига кирганингиздан сўнг унда нархи 6 минг сўмдан бошланувчи қуритилган бананларни, 12 минг сўмдан «Тимоша» ер ёнғоғи қўшилган энг мазали рохат-луқумни, 5 минг сўмдан бошланувчи газланган ичимликлар ва бошқа кўплаб нарсаларни топишингиз мумкин.


Шунингдек, дўконларда ҳар бир киши учун зарур бўлган товарлар ҳам мавжуд: нарҳи 12 минг сўмдан бошланувчи пайпоқ, 6 минг сўмдан керамик тиғли сабзавотларни тозаловчи буюмлар ва идиш-товоқ учун губкалар, шунингдек 15 минг сўмдан соч тароқлари.

Аммо дўконлар ассортименти фақат шулардан иборат эмас. Маҳсулотлар орасидан сиз китоблар, косметика, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, болалар учун ўйинчоқлар ёки декорация учун турли хил нарсаларни топишингиз мумкин. Энг муҳими, буларнинг барчаси арзон нархларда! Fix Price дўконларидан бирига киришингиз биланоқ вақт тўхтайди ва кўзларингиз фойдали ва ҳамёнбоп харидларнинг катта танловидан қувнаб кетади.

реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар