Франция Олимпиада вақтида жиноятчиликни кескин кўпайишини кутмоқда
Франция ҳукумати 2024 йилги Олимпия ўйинлари вақтида маиший жиноятлар ва киберҳужумларнинг кўпайишини кутмоқда. Бу ҳақда Париж бош прокурори Лора Бекко маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Биз Парижда турли қонун бузарликлар, жумладан: чўнтак-ўғирлиги, зўравонлик, ва жинсий характердаги жиноятчиликлар сонининг кўпайишини кутмоқдамиз. Буни ҳеч бўлмаганда кўп сайёҳлар оқими, ҳамда аҳоли ўртасида спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг ўсиши, туфайли ҳам кутиш керак, – деди бош прокурор.
Прокуратура аризаларни кўриб чиқишни тезлаштириш учун янада кўплаб суд-тиббиёт терговчиларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Олимпиада – 2024, 26 июлдан 11 августга қадар Парижда бўлиб ўтади. Мусобақа вақтида хавфсизликни 45 мингга яқин француз полицияси ва жандарми, шунингдек, 20 минг ҳарбийлар таъминлайди.
Олимпия ўйинлари бошланишидан олдин Париж қирғоқлари яқинида ва бошқа ҳудудларда ҳаракатланиш учун махсус QR –кодлар жорий этилади.





