«Сафсата ва ҳайп»: Ганя Усмонова марҳум акаси Диора Усмоновани ургани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Бир неча кун аввал Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Маҳмудовна Мирзиёеванинг жияни Диора Усмонова Бобур Усмонов билан турмуш қурганида калтаклангани ва ҳақоратлангани ҳақида гапирган эди.

Унинг сўзларига кўра, жанжаллар мия чайқалиши, кўп қон, контузия ва кўкаришларигача борган. Бундан ташқари, жанжал пайтида мебель, эшиклар ва уйнинг ички қисмининг бошқа элементлари ҳам сингани ҳақида айтган эди.

Марҳум Бобур Усмоновнинг синглиси Ганя илк бор вазиятга изоҳ беришга қарор қилди. Қиз Instagram’даги пости остидаги кўплаб хабарларга жавоб берди.

«Мен умуман бунга изоҳ бермайман, чунки бу бемаънилик. Айни дамда муҳимроқ муаммо бор — отамнинг саломатлиги ва ҳаёти. Бўлаётган ҳамма нарса аёлларни ҳимоя қилиш фондини ривожлантириш учун ҳайпдир», — деди Ганя Усмонова.

Янгиликлар