Фарғонада «Lacetti» машинасининг газ баллони портлаши оқибатида 1 киши вафот этди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида «Lacetti» газ баллони порлашидан, воқеа жойида бўлган фуқаро оғир тан жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати ҳабар беради.

Ҳодиса 27 июнь куни соат 11:40 ларда содир бўлган. Ҳабар қилинишича, «Марказ» МФЙ ҳудудидаги деҳқон бозори олдида жойлашган «Lacetti» автомашинасида метан газ баллони портлаб кетган.

Аниқланишича, портлаш вақтида автомобиль ичида ёловчилар бўлмаган. Аммо машина одамларга яқин жойда жойлашганлиги туфайли, атрофидаги фуқаролар турли даражада тан жароҳатлари олган.

Портлаш оқибатида шу атрофда бўлган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 259-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар