Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 26 июль куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: uz.sputniknews.ru

Хабарга кўра, 26 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Сайрам ва Бўз кўчаларидаги хонадонларда ва улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, Чилонзор тумани, паст босимли ер усти газ қувурини тартибга солиш ишлари 26 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар «3- Катта Чилонзор» маҳалласидан ўтган ер усти Д — 76 мм паст босимли газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли, қуйидаги манзилларда:

  • 3- Катта Чилонзор кўчасидаги хонадонларда;
  •  улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиликлар