Бишимбаев суддаги сўнгги нутқида Гитлердан иқтибос келтирди
Бугун (6 май) ўз хотинини ўлдиришда айбланаётган Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қуандық Бишимбаев сўнгги нутқини сўзлаб, Адольф Гитлернинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида унга қарши «нафрат уйғотиш» ва «ишнинг ҳолатларини бузиб кўрсатиш» компанияси бошланган. У ўлдирилган хотинининг қариндошларидан яна кечирим сўраганидан сўнг, собиқ вазир «30 йилларда фашистлар Германиясидаги машҳур пропаганда вазири» ни эслади.
Унинг машҳур ибораси шундай эди:
«Ёлғонларимиз қанчалик даҳшатли бўлса, одамлар унга шунчалар осон ишонади. Менинг ишимда ҳам шундай. Тарқалаётган ёлғон қанчалик даҳшатли бўлса, шунчалар осон ишонишади. Ҳатто судда ҳам адвокат Вранчев менинг аввалги лавозимларим бўйича сизда менга нисбатан ижтимоий адоват қўзгатмоқчи бўлди. Лекин мен бу учун ҳукм қилинмаяпман», — деди у.
Tengrinews нашри ёзишича, Йозефу Геббельснинг «Ёлғон қанчалик даҳшатли бўлса, улар унга шунчалик чин дилдан ишонишади» деган иқтибос Адольф Гитлерга тегишли ва унинг «Mein Kampf» китобида келтирилган.