Андижонда бир эркак кўчада шафқатсизларча калтакланди

Андижонда эркакни шафқатсизларча калтаклаган бир гуруҳ фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар кўчада эркакни калтаклаётган видео тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, расмий баёнот бериб, гумонланувчилар қолга олинганлигини ҳабар берди.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилиб, Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «и» банди (қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Янгиликлар