Мексикада президент кортежининг аварияга учраши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди
Мексика президенти кортежи 14 июнь куни ҳалокатга учради, бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мексика президенти маъмурияти тақдим этган маълумотга таяниб, «Reuters» нашри хабар бермоқда.
Содир бўлган ҳодисада Мексика президентлигига яқинда сайланган Клаудия Шейнбаум хеч қандай жароҳат олмаган. Аммо ҳалокат натижасида бир киши ҳалок бўлган.
Ҳабарларга кўра, авария Коауила штати шимолидаги Монклова ҳудудида содир бўлган.
Шейнбаумнинг матбуот хизмати хабар беришича, унинг жамоаси аъзоларидан ҳеч бири ҳалокатда жабрланмаган ва кортеж ўз йўлида давом этган.
Биз президент кортежидаги автомобилда бир киши ҳалок бўлганидан чуқур афсусдамиз, — дея қисқа баёнот эълон қилган Мексика президенти Клаудия Шейнбаум.
Ҳалокат нимадан келиб чиққани ҳақида, президент маъмурияти ҳали маълумот бермаган. Маълумот учун, Клаудия Шейнбаум 8 июнь куни эълон қилинган сайлов натижаларига мувофиқ Мексика президенти деб тайинланган.