Ўзбекистонда 22 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

22 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.


Хабарга кўра, шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қайд этилишича, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Таъкидланишича, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Маълум бўлишича, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар