Ўзбекистонга келтирилган янги алкотестерлар ҳайдовчини суратга ҳам олади

Ўзбекистонга келтирилган янги алкотестерлар мастликни текширишдан ташқари ҳайдовчини суратга олишда ҳам ишлатилади.

Таъкидланишича, ДЙҲХХ ходимларига республика бўйлаб 150 дона янги намунадаги алкотестер мосламаcи фойдаланишга топширилган бўлиб, мазкур алкотестернинг бир қанча хусусиятлари мавжуд. Бундай турдаги алкотестерлар актив ва пассив ҳолатда ишлатилади. Пассив ҳолда ишлатилган вақтда мастликни аниқловчи махсус ускунадан фойдаланилмайди.

Ҳайдовчи тўхтилган пайтда уни мастликда гумонлаган ходим ҳайдовчи томонга қурилманинг пуфлаш томонини йўналтиради, 5–10 сантиметр масофада ҳайдовчи оғзидан чиққан этанол буғлар орқали унинг маст экани ёки йўқлиги маълум бўлади. Агар ҳайдовчи маст бўлса, миллиграмм кўрсаткичи кўтарилади. Шундан сўнг қурилма актив режимга ўтказилади. Мастлик гумон қилингандан кейин бир марталик текширувчи мослама қурилмага ўрнатилади. Қурилмага ўрнатилган камера ҳайдовчи пуфлаётган вақтда унинг юзини суратга олади ва қоғоз чекда акс эттиради.

Янгиликлар