Тошкентда автокран таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳодиса автокран ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги туфайли содир бўлганини маълум қилди.
11 июнь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Чўпонота кўчасида фавқулодда ҳолат юз бергани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Маълум бўлишича, автокран таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга ҳаддан ташқари яқинлашган ва ўз оғирлиги туфайли ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва ушбу ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар жабрланмаган.