Тошкент шаҳар ҳокими шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланди
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кенгашнинг 104-сессиясида Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши Юнусобод туманидаги Туркистон-53-округидан депутат этиб сайланди.
У Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод сифатида тақдим этилди.
Шунингдек, йиғилишда Яккасарой ва Янгихаёт туманларидаги айрим аҳоли пунктларига ном бериш, Тошкент шаҳридаги муқобил корхоналар томонидан чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматларини такомиллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳисоботини тинглаш юзасидан саволлар кўтарилди.