Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан Ҳолиқов Баҳодир Раҳматуллаевич вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Хабарга кўра, 2020 йил 20 февралдан бери вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Саидмурод Аминжонов ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилган.
Қайд этилишича, Ҳолиқов Баҳодир 2019-2020 йилларда Қувасой шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.
Баҳодир Холиқов 2020 йилдан тайинловга қадар вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.