Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди
10 июнь куни Самарқанд вилоятида куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Воқеа соат 12:00 атрофида Паяриқ тумани «Бектупи» маҳалласида содир бўлган. Жанжал пайтида эркак ошхона пичоғини олиб, хотинининг онасига пичоқ билан жароҳат етказган. Шундан сўнг эркак шовқинни ешитиб келган қайнотасига ҳам пичоқ билан ташланган.
Натижада олинган тан жароҳатлари туфайли қайнота ва қайнона воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «г» бандлари (Ўта шафқатсизлик билан икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.