Бекободда ички ишлар бўлимига келтирилган фуқаро вафот етди
Тошкент вилояти Бекобод тумани ички ишлар идоралари биносига олиб кетилган ака-укалардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Аниқлик киритилишича, Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан 104-модда 2-қисми «е, к, л» бандлари (безорилик мақсадида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбланган 33 ёшли эркакка нисбатан иш кўрилаётган бўлган.
Шундан сўнг, Чоршанба куни (19 июнь) жиноят ишини кўриб чиқиш чоғида 43 ёшли ва 46 ёшли айбланувчининг ака-укалари суд қарорига эътироз билдириб жанжал келтириб чиқарган. Натижада уларни ички ишлар бўлими биносига олиб кетишган.
Хабар қилинишича, кириш жойидаги йўлакда 43 ёшли эркак ҳушини йўқотган, касалхонасига етказилганда, шифокорлар уни вафот этганини маълум қилган.
Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.