Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб, вафот этди
Жорий йилнинг апрель ойи ўрталарида Истанбул шаҳрининг Султонбейли туманида вақтинча яшаётган ва иш фаолиятида бўлган Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Рустамов Қаҳрамон Азамович иш жойида зинадан йиқилиб, хушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирги вақтда фуқаронинг жасади моргда сақланмоқда, унинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари ёки танишлари қидирилмоқда.