Тошкентдаги кафеларнинг бирида ёнғин юз берди
«EVOS» умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Фото: yandex.ru
Хабарга кўра, 14 март соат 20:32да Шайхонтоҳур тумани кичик халқа йўли кўчаси 29-уйда жойлашган «EVOS» умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан шохобчанинг 10 кв.м майдони зарар кўрган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 20:32 да етиб бориб, 20:46 да тўлиқ бартараф этган.
Таъкидланишича, ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.