Хоразмда миллий табиат боғи инспектори фермер хўжалиги раҳбари томонидан калтакланди
Жорий йил баҳор ойида Хоразм миллий табиат боғи маъмурияти томонидан фермер хўжалигига 1 кун муддатда сув чиқариб юборилмаса, 3 000 дан зиёд кўчат нобуд бўлиши ва бу маъмурий жавобгарликка тортилиши юзасидан огоҳлантириш хати берилган.
Фермер хўжалиги раҳбари А.Ў. бу огоҳлантиришга парво қилмасдан, 4 июнь куни кечқурун соат тунги 00:00 атрофида боғ ҳудудига сув очиш мақсадида кирган. Шу пайтда уни Хоразм миллий табиат боғи инспектори пайқаб қолган ва ҳуқуқбузарликни бартараф қилишга уринган. Маст ҳолатда бўлган фермер хўжалиги раҳбари А.Ў. инспекторга қаршилик кўрсатган ва уни дўппослаб, тан жароҳати етказган.
Инспектор Янгибозор туман тез тиббий ёрдам муассасасига ётқизилган. Айни дамга керакли муолажалар кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар Янгибозор туман Хоразм вилояти ИИБ Янгибозор тумани бўлимига қонуний чора кўриш учун юборилган.
Маълумот учун, «Амударё олтин балиқ» ф/х раҳбари А.Ў. бундан олдин ҳам Хоразм миллий табиат боғи ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этгани учун суд томонидан тегишли жазога тортилган.