Ўзбекистонда 16 май куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 670 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 16 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96 893 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 23 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 42 нафари Тошкент вилоятида,
  • 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 51 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92303 (+192) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 670 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 920 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар