UzFood кўргазмасидаги «Made in Moscow» стендида Москва ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари намойиш этилмоқда
26-28 март кунлари «O’zekspomarkaz» МКМда «Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood 2024» 23-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Москва озиқ-овқат саноати ишлаб чиқарувчилари Тошкентда ўтадиган Ўзбекистондаги озиқ-овқат саноатига доир энг йирик тадбирида ўз маҳсулотларини намойиш этадишади. 23-халқаро «Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари — UzFood 2024» кўргазмаси 26-28 март кунлари «O’zekspomarkaz» Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади. Кўргазма доирасида «Made in Moscow» қўшма стенди ташкил этилган бўлиб, у ерда Россия пойтахтидаги 16 компания маҳсулотлари билан танишиш мумкин.
Москва стенди иштирокcиларининг аксарияти Россиядан ташқарида ҳам кўпларга яхши таниш. «Злаки на завтрак» МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган Mätti батончалари, бўтқалари ва қуруқ нонушталар Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Беларус, Грузия ва Хитойда сотилади. Сироплар ва топпинглар ишлаб чиқарувчи «Фактор Вкуса» МЧЖ ўз маҳсулотларини Pinch&Drop бренди остида Беларус, Қозоғистон ва Арманистонга экспорт қилади. Сербия, Қозоғистон ва Молдовадаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари «Поток Интер» ИИЧФ МЧЖ-нинг ҳавони зарарсизлантириш учун мўлжалланган «Поток» инновацион қурилмалар билан жиҳозланган.
«Ўзбекистондаги кўргазмада брендимизнинг икки йўналишини тақдим этамиз. Ozzy Frozzy Vintage — бу болаликдан барчага таиш бўлган таъмлар, GOST’га мувофиқ яратилган янги талқиндаги совет лимонади классикасидир. Ozzy Frozzy Export — бу табиий экстрактлар ва тропик мевалар шарбатларидан иборат юқори сифатли қўлбола ичимликлардир, дейди Ozzy Group МЧЖ ривожланиш департаменти директори Александр Гаврилюк. «Бизнинг брендимиз Қозоғистонда 2021 йилдан бери танилган ва биз у билан маҳаллий дистрибюторлар ва тармоқлар билан ҳамкорлик орқали Ўзбекистон бозорига кириш ниятидамиз. Ўзбекистон бозори унинг ўсиш суръати билан эътиборни ўзига жалб қилади. Бу ерда биз Россияда ишлаб чиқарилган алкоголсиз ичимликларга бўлган талаб ва ҳуш таъмга бўлган қизиқиш борлигини кузатмоқдамиз. Биз нафақат бу талабни қондира оламиз, балки маҳсулотларимиз таркибида табиий шакарнинг сақланиб қолишини ҳам таъминлай оламиз – рақобатчиларимизнинг асосий қисми эса сунъий татлилаштирувчи ва шакар ўрнини босувчи моддаларга ўтмоқда».
Москвадаги алкоголсиз энергетиклар ва газланган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиси «New Enerji drinks» МЧЖ ўз маҳсулотларини Қозоғистон, Ўзбекистон, Арманистон, Мўғулистон, Озарбайжон ва Қирғизистонга экспорт қилмоқда. «Биз истеъмолчиларга кўп нарсаларни таклиф қила оламиз ва Uzfood-2024 кўргазмасида маҳсулотларимиз, энергетикларимиз ва газланган алкоголсиз ичимликларимизнинг бир нечта қаторларини намойиш этиш режасидамиз. Биз бунданолдин ҳам МEC ҳомийлигидаги кўргазмаларда иштирок этганмиз ва бу доимо бизнинг бизнесимиз учун ижобий натижалар келтирган, биз бундан буён ҳам шу каби тадбирлар туфайли очиладиган имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш ниятидамиз», — дейди компаниянинг савдо бўлими раҳбари Андрей Горожанов,.
«Kefir Group» МЧЖ қарийб уч йилдан буён Қозоғистонга ўз маҳсулотларини етказиб беради ва ўтган йил охирида у илк бор Ўзбекистон бозорига чиқди. «Биз UzFood кўргазмасида турли форматларда ўсимликлар асосида тайёрланган қаттиқ ва эритилган ёғларимиз, шунингдек, гҳи ёғи, қуюлтирилган сут, майонез ва қаймоқли пишлоқларимизни тақдим этамиз. Ўзбекистон бозори ўсиб бораётган ва ҳали Россия маҳсулотлари кенг тамсил этилмаган бозордир. Биз учун бу истиқболли ва тушунарли бозор бўлиб, биз бу ерда дистрибюторлар, вакиллар, улгуржи сотувчилар ва бозорлар орқали экспортни ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз», — дейди компания бренд менежери Олга Кобелева.
Made in Moscow стендининг баъзи иштирокчилари ўз маҳсулотлари билан биринчи марта хорижий аудиторияга чиқишмоқда. Масалан, «PRANDIA LAB» МЧЖ кўргазмага ташриф буюрувчиларга соғлом турмуш тарзига оид маҳсулотларини, «Co and Fe» МЧЖ элита навли ва хушбўй қаҳваларнинг кенг танловини тақдим этади. Шунингдек, озиқ-овқат саноати учун ингредиентлар — жами 1000 дан ортиқ гўшт, балиқ, сут, қандолатчилик ва бошқа тармоқлар учун ингредиентларни яратиш, ишлаб чиқариш ва жорий этиш билан шуғулланувчи «PROFI.BIO» ИТИ МЧЖ ҳам ўз ишланмаларини тақдим этади.
UzFood кўргазмаси иштирокчиларининг Москва пули Москва шаҳар тадбиркорлик ва инновацион ривожланиш департаменти томонидан назорат қилинадиган Москва экспорт маркази томонидан ташкил этилган. МEМ Москвадаги тадбиркорларининг хорижий шериклар билан ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва экспортчиларнинг маҳсулотлари ва хизматларини илгари суриш мақсадида ташкил этилган. МEМ хизматлари қаторига янги бозорларда, шу жумладан Ўзбекистонда ишлашга тайёр компаниялар учун 30 дан ортиқ қўллаб-қувватлаш хизматлари киради
«2023 йилда пойтахтнинг Ўзбекистонга нохомашё ноэнергетик маҳсулотлар экспорти 2022 йилга нисбатан 46 фоизга ўсди. Москва тадбиркорлари бу истиқболли бозор эканлигидан ишонч ҳосил қилишмоқда ва унга киришга интилишмоқда. МEМ кўмагида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бизнес миссиялар ва кўргазмаларда 150 га яқин компания иштирок этган. UzFood доирасида Made in Moscow стендининг очилиши ўзаро манфаатли ҳамкорлик сари яна бир қадамдир. Ишончим комилки, пойтахт озиқ-овқат компаниялари Ўзбекистон Республикасидан харидорларга юқори сифатли ва фойдали маҳсулотларни таклиф этади», — дейди Москва экспорт маркази бош директори Виталий Степанов.