Қашқадарёда 2-синф ўқувчиси юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида мактаб ўқувчисини юк машинаси уриб кетди.
Воқеа жорий йилнинг 15 май куни вилоятнинг Кўкдала туманида юз берган. 2-синф ўқувчилари мактабга бораётганида уларнинг бирини юк машинаси уриб кетган. Оқибатда ўқувчилардан бири воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан 15 май куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.