Чирчиқда «Spark» русумли автомашина каналга тушиб кетди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Spark» русумли автомобиль ва унинг йўловчилари каналга қулагани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Маълумотларга кўра, 1971 йилда туғилган фуқаро аёл, «Spark» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб қўйган, натижада автомашина сувга тушиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан барча йўловчилар сувдан чиқариб олинган.

Ҳозирда автомобилни сувдан чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар