Ўзбекистон Покистон билан 1 миллион долларлик шартнома имзолади

Ҳамкорлик меморандуми 5 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга белгиланди. Бу ҳақда Озиқ-овқат саноати уюшмаси хабар қилди.

Фото: Озиқ-овқат саноати уюшмаси

Хабар берилишича, 17 июль куни International Hotel Uzbekistan меҳмонхонасида Ўзбекистоннинг Bonaf ва Покистоннинг Shahzad Enterprises & Technologies компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Маълум бўлишича, меморандумда Ўзбекистондан Покистонга музлатилган-қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга келишилган.

«Ушбу меморандумни имзолашимиздан асосий мақсад Покистон бозори учун янги ҳисобланган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мева ҳамда сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш ҳисобланади. Биринчи босқичда 1 миллион АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоладик, кейинчалик бу миқдорни янада катта суммага ошириш ниятимиз мавжуд», — деди Аббад Фарооқ Покистоннинг Shahzad Enterprises & Technologies компанияси раҳбари.

Таъкидланишича, Ўзбекистондан Покистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – дуккаклилар, мева ҳамда пахта калаваси экспорт қилинади. Покистондан эса, цитрус мевалар, гурунч, картошка импорт қилинади.

Янгиликлар