Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда глобал ва минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспортни ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик, Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, минтақада транспорт алоқасини ривожлантириш, озиқ-овқат, энергетика ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш келишилди.
Учрашув якунида 2026-2030 йилларда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТ билан ҳамкорликнинг ҳадли дастурини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.