Президент «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми камайиб кетганини танқид қилди

Ўзбекистондаги 74 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилга нисбатан 1,1 триллион сўмга камайган. Бу ҳақда «Дарё» деб хабар берди.

«Айрим тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари яратиб берилган имкониятлардан ҳам тўлиқ фойдалана олмаяпти. Мисол учун, биринчи чоракда «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз»да 4,7 фоизга, чарм маҳсулотларида 10 фоизга пасайган. Сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошган бир пайтда, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22 фоизга камайишини, қандай изоҳлаш мумкин?», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишиича, 74 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,1 триллион сўмга камайган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 23 та (390 миллиард сўм), Фарғонада 4 та (367 миллиард сўм), Қашқадарёда 6 та (143 миллиард сўм), Тошкент вилоятида 12 та (87 миллиард сўм), Бухорода 5 та (22 миллиард сўм), Самарқандда 4 та (18 миллиард сўм), Сурхондарёда 9 та (17 миллиард сўм), Наманганда 3 та (13,5 миллиард сўм).

Янгиликлар