Ўзбекистонда 15 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

15 март кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Фото: varande.live.journal.com

Хабарга кўра, республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқгача исийди, шимолда 0-5 даража совуқ атрофида бўлади.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Бироз шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 6-8 даража илиқгача кўтарилади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар