Сурхондарёда одам ўғирлашнинг янги усули пайдо бўлгани ҳақида хабар тарқалди
Сурхондарё вилояти ҳудудида одам ўғирлашнинг янги усули пайдо бўлгани ҳақидаги хабар 5 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тармоқда тарқалаётган «ҳужжат»га кўра, кщчада йиғлаётган кичик бола қўлида уй манзили ёзилган қоғоз билан турган бўлади. Аҳолидан эса уни кўрсатилган манзилга олиб бормаслик сўралган.
Миллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаровнинг қайд этишича, бу ёлғон хабар ҳисобланиб, бир неча йилдан бери шу мазмундаги хат интернетда «айланиб» юради. «Маълумот учун раҳмат. Бу хабардан сўнг Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бошқармаси сергакликни оширади, хабар етказилди», дейилади изоҳда.