Ўзбекистонда 12 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 12 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 /с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража, кундузи 16–18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жоларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.